Наврўзинг муборак Ўзбекистоним!

Сана: 21.03.2016 3520 қайноқ

Наврўзинг муборак Ўзбекистоним!

Табиат уйғонди. Унга қўшилиб инсонларнинг қалбида ўзгача севинч. Фасллар алмашинуви чорраҳасида турган ҳар бир кўнгил туғёни ўзгача бўлиши табиий. Аммо қаҳратон қишнинг совуғидан сўнг баҳорнинг айниқса Наврўзнинг ташрифи ўзгача.

Юртимизда бугун янгиланиш, яшариш байрами – Наврўз айёми кенг нишонланмоқда. Мазкур баҳор байрами билан барчангизни сайтимиз жамоаси номидан чин дилдан қутлаймиз. Наврўз айёмингиз муборак бўлсин азиз юртдошлар!

Наврўзинг муборак Ўзбекистоним!

Наврўз олиб келган бу гўзалликлар

Дунёда ҳамиша барқарор бўлсин.

Инсонлар қалбида абадий қолиб

Бутун дунё шундай шодликка тўлсин.

Димоққа ялпизлар нафаси урар

Юракка муаттар чечаклар кулар

Бир сулув келинчак саломга келар

Остонага бош урар азиз меҳмоним

Наврўзинг муборак Ўзбекистоним!

 

Ипаклари  атлас камалак диёр

Қизларининг сочи жамалак диёр

Қадоқ қўлларингда қиқирлаб кулар

Баҳордай бир маъсум келажак диёр

Пойи қадамлари қутлуғ эҳсоним

Наврўзинг муборак Ўзбекистоним!

 

Майсаларинг яшил туғёни дилда

Қалбларда ниш урган орзулар гўзал

Юртим тупроғингга кириб келмоқда

Ҳиротдан Навоий битган шоҳ ғазал

Омон бўл шарқимнинг ўзгу достони

Наврўзинг муборак Ўзбекистоним!

 

 Муҳаммад Юсуф

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol