Ёдгор Мирзажонов навбатдаги таронасини тақдим қилди

Сана: 17.03.2016 2705

Ёдгор Мирзажонов навбатдаги таронасини тақдим қилди

Хонанда Ёдгор Мирзажонов  мухлислари учун ажойиб туҳфа тайёрлади. “20 йил” деб номланган ушбу қўшиқ бугун радиотўлқинларимиз узра жаранг сочди. Тингловчилар томонидан илиқ қарши олинган тарона Аҳад Қаюм сўзи билан яратилган. Мусиқаси эса Бобур Мадалиев  томонидан басталанган. Адҳам Абдураҳмонов аранжировкасини амалга оширган. Шунингдек бу композиция теле экранлар орқали эфирга узатилиши режалаштирилган янги сериал учун саундтрек қилиб олинган. Марҳамат Ёдгор Мирзажонов томонидан ижро этилган “20 йил” номли янги таронани тингланг ва баҳо беринг.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol