Анвар Собировдан қайноқ янгилик!

Сана: 22.03.2014 3886

Айни кунларда хонанда Анвар Собиров яккахон концерт дастурига пухта тайёргарлик кўриш баробарида муҳлислари эътиборига янада янги ижод маҳсулларини туҳфа этиш ниятида шижоат билан изланяпти.  

Клип суратга олиш, янги қўшиқлар яратиш, ижодий учрашувлар... Буларнинг барига қандай қилиб вақт топаётганидан ҳавас ва ҳайратда қоласиз. Яна бир ЯНГИЛИК! Ҳонанда айни дамда ўзининг навбатдаги аудио альбомини тақдим этиш арафасида. “Қачон ва қаерда” дея қизиқяпсизми? Ҳали бу ҳақида аниқ бир маълумот йўқ. Бироқ ишчи номи “Бу кеча” дея аталган аудио альбомда Анвар Собировнинг 17 та энг сара ва янги қўшиқлари жой олган. 
Унда шўх тароналардан тортиб, дардли ва маҳзун қўшиқларнинг янгича услубдаги хонишларидан баҳраманд бўласиз. Шунингдек аудио албом тақдимоти ва қўшиқлар премераси ҳақида ҳам биринчилар қаторида айнан “Popсorn.uz”да ва “Ўзбегим таронаси” тўлқинлари орқали баҳраманд бўласиз. Хонанданинг маълум қилишча, аудио альбом, концерт дастуридан олдин тақдим этилиши режалаштирилган. Бундан ташқари, қўшиқлар  жамланмасидан ўрин олган қўшиқларнинг ҳар бири “FM 101” да жаранг сочади. Шунингдек яна бир қайноқ янгилик, концерт дастуридан сўнг янги клипнинг суратга олиш ишлари ҳам бошлаб юборилиши кўзда тутилмоқда. Бу ҳақида батафсил кейинги янгиликларимизда ёритиб борамиз. 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol