“Сени ўзим бой қиламан” фильми намойишига оз қолди

Сана: 11.03.2016 3144

“Сени ўзим бой қиламан” фильми намойишига оз қолди

Маълумки, “Ортиқча омад”, “Қалб кўзгуси”, “ 7 - ҳайкал”, “Жигарбандим” фильмларининг режиссёри Санжар Шодиев томонидан “Танҳо юлдуз ёҳуд Сени ўзим бой қиламан” номли картина суратга олинди. Мазкур кино маълумотларга қараганда тез кунда катта экранларда намойиш этилади. Ушбу фильмни юлдузли картина десак адашмаймиз. 

“Сени ўзим бой қиламан” фильми намойишига оз қолди

Шоу-бизнес олами муҳитини қамраб олган ҳамда реал воқеалар ва бадиий тўқималарга асосланиб суратга олинган бу кино асарда 40 нафарга яқин санъатимизнинг машҳур юлдузлари жалб этилган. Жумладан, Абдували Ражабов, Равшан Собиров, Жавоҳир Зокиров, Адиз Ражабов, Шоҳида Исмоилова, Зарина Низомутдинова, Саида Раметова, Абдураим Абдуваҳобов, Саид Мухторов, Мирза Азизов, Санжар Шодиев, Алишер Отабоев, Зуҳра Солиева ва бошқалар. Бу фильм томошабинларни қанчалик лол қолдиради? Ушбу саволга жавобни албатта премьерадан сўнг билиб оламиз.

 

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol