“Азиз ва муқаддассан аёл” номли концерт дастуридан батафсил

Сана: 04.03.2016 4865

“Азиз ва муқаддассан аёл” номли концерт дастуридан батафсил

Куни кеча пойтахтимизда жойлашган муҳташам “Истиқлол” санъат саройида “Азиз ва муқаддассан аёл” номли галаконцертнинг илк куни бўлиб ўтди. Ҳар йилга анъаналарга содиқ қолган ҳолда, баҳорнинг илк кунларида ўтказиладиган концерт дастури жорий йилда ҳам файзли старт олди. 

“Азиз ва муқаддассан аёл” номли концерт дастуридан батафсил

Дастур аввалида “Муқаддас аёл” мадҳияси бир қатор элимиз ардоғидаги хонандалар томонидан ижро этилди. Жумладан Озодбек Назарбеков, Яҳёбек Мўминов, Абдурашид Йўлдошев, Улуғбек Қодиров, Мавлуда Асалхўжаева ва бошқалар бу концерт мадҳиясини маромига етказиб куйлашди.

“Азиз ва муқаддассан аёл” номли концерт дастуридан батафсил

Концертга ташриф буюрган томошабинлар Озодбек Назарбеков, Абдурашид Йўлдошев, Мавлуда Асалҳўжаева, Яҳёбек Мўминов,  Ғуломжон Ёқубов, Рустам Ғойипов, Алишер Файз, Жаҳонгир Позилжонов, Сардор Мамадалиев,  Асилбек Омонуллоҳ, Гуласал Абдуллаева, Дилсўз, Баҳриддин Зуҳриддинов, Майсара,  “Шаҳризода” гуруҳи, Жўрабек Жўраев,  Санъат гуруҳининг дилга яқин тароналаридан баҳра олишди. Концерт давомида қизиқчи Зокир Очилдиев, “Дизайн” жамоаси, “Comedy Uz” резидентларининг ҳазилларидан томошабинларнинг кайфияти аъло даражага кўтарилди.

“Азиз ва муқаддассан аёл” номли концерт дастуридан батафсил

Шўх ва самимий қўшиқларга  “Паризода” рақс ансамбли, “Тумор” рақс дастасининг лобар қизлари томонидан чиройли рақслар билан безак берилди. Шунингдек концерт ҳомийларидан кутилмаган совғалар мухлислар орасида  кичик танлов асосида тақдим этилди. Бир сўз билан айтганда мазкур дастур аёлларимиз учун ҳақиқий байрам туҳфаси бўлди. Ҳали олдинда концерт давом этади. Сиз ҳам бу имкониятдан фойдаланган ҳолда, концертга ташриф буюринг ва ўзингиз барчасига гувоҳи бўлинг. 

“Азиз ва муқаддассан аёл” номли концерт дастуридан батафсил

“Азиз ва муқаддассан аёл” номли концерт дастуридан батафсил

“Азиз ва муқаддассан аёл” номли концерт дастуридан батафсил

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol