“Кутилмаганда...” номли картинанинг премьера куни аниқ бўлди

Сана: 03.03.2016 2176

“Кутилмаганда...” номли картинанинг премьера куни аниқ бўлди

Айни дамда катта экранларда бир қатор янги картиналар кетма-кет намойиш этилмоқда. Улар қаторидан  “Кутилмаганда” деб номланган картина ҳам жой олди. Қутлимурод Ёқубов режиссёрлигидаги фильм ҳам бошқалари каби томошабинларга манзур келиши аниқ. Акром Шохназаров сценарийси асосида тасвирга олинган кино асарда бош ролларни  комик актёр ва кинорежиссёр Жавлон Шодмонов ҳамда Ойдин Юсупова ижро этган. Бундан ташқари Муҳаммад Исо Абдулхайиров, Лола Элтоева, Санжар Шодиев, Жумадилла Раметов, Тўхтамурод Азимов ва бошқаларни кўришингиз мумкин. Комедик жанрида яратилган бўлсада, унинг воқеалари реал ҳаётдан олинган. Ёшлар учун тарбиявий аҳамияти катта. Қолган барча маълумотни премьерадан сўнг билиб оламиз. Демак, бизни кузатишда давом этинг.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol