Оқтепада хонанда ва футболчилар ўйини ўтказилди.

Сана: 20.03.2014 3176

Куни-кеча Пойтахтимизнинг Чилинзор тумани, “Оқтепа” маҳалласида шоу-бизнес вакиллари ҳамда Оқтепалик йигитлар ўртасида футбол бўйича ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтди.

 Хонандалардан ташкил топган “Тинғир-тинғир” ҳамда Оқтепалик спортчиларидан тузилган “Оқтепа”нинг ўйини қизғин тўқнашувларга бой ўтди. “Тинғир-тинғир” жамоасида “Зарба”, “Арсенал”, “Манго”, “Уммон” ва “Беном” гуруҳининг хонандалари тўп суришди.  

Буни қаранки хонандаларимиз ҳам тузиккина футболчи экан. Бунга ўйинни кузата туриб амин бўлдик. Аввалига, барчадан олдин келган “Зарба”, “Манго” ва “Арсенал” гуруҳининг йигитлари ўйинга кечикаётган “Уммон” ва “Беном”дан бироз хафа бўлишди. 21:00 да бошланиши керак бўлган ўйин кечикиб 21:50 да старт олди. Учрашувнинг илк дақиқаларида “Тинғир-тинғир” жамоаси голларни кетма-кетликда ўтказиб юборди. 

“Оқтепа”нинг тезкор ҳужумларига қарши чиқишга ғайрат билан киришган хонандалар жамоаси ҳам голлар муаллифига айлана бошлади. Шундай қилиб, қизғин тўқнашув ва бахсларга бой тарзда ўтган учрашув 6-5 ҳисобида “Тинғир-тинғир” жамоасининг ғалабаси билан ниҳояланди. Ўйинда “Арсенал” гуруҳининг йигитлари чиройли ўйин кўрсатиш билан бирга кўпгина голлар муаллифи ҳам бўлишди. Қойил биз бу хонандаларни фақатгина ширали овоз соҳиби, яъни хонанда сифатида яхши билар эдик. Мазкур учрашувдан сўнг хонандаларимиз ҳам яхшигина спортчи эканлигини намойиш этишди. 

Улар хайрлашишар экан худди мана шу каби ўйинларни тез-тез ўтказиб туришни анъана сифатида давом эттириш лозимлиги хусусида келишиб олдилар. “Манго” гуруҳининг продюссери Қобил таъкидлаганидек, бундай ўйинлар хонандаларимиз учун янгича ижод завқини беради. Дарвоқе, кейинги учрашув ҳам тез кунларда бўлиб ўтиши режалаштирилган. Бу гал бўлиб ўтган футбол ўйнини ҳам айнан Қобил ташкиллаштирган. Кейинги сафар нафақат гуруҳ хонандалари, балки яккахон хонанда ва актёрлар ҳам жалб этилади. Демак, кузатишда давом этамиз ва албатта, бу ҳақида биринчилардан бўлиб “Popcorn.uz”да хабардор бўласиз. 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol