"Popcorn" журнали байрамона кайфият улашади.

Сана: 19.03.2014 3908

Ниҳоят "Popcorn" журналининг баҳорги сони нашрдан чиқди!

Биласиз, баҳор мавсуми кетма-кет байрамларга бой...Ахир баҳор кириб келишининг ўзи ҳам  шодиёнаку! Журналимизнинг 3-сони байрамона, баҳорий, кутаринки кайфиятга бой эканини гувоҳи бўлишингиз мумкин.

Бу гал ҳам сизга самимият билан бир неча ранг-баранг саҳифаларни тақдим этиш ниятидамиз.

Нилуфар Усмонова, Манзура, Рухшона ҳамда Севара Солиеваларни бутунлай ўзгача қиёфада кўриб, ҳайратда қолсангиз ажаб эмас. Бу образларни қай даражада уддалай олганликларига, албатта, сиз баҳо берасиз, қадрли муҳлислар.

Янгиланиш фасли турли тадбирлар билан юртдошларимизга қувонч туҳфа этди. Ана шундай шодиёналардан бири, "Ҳаёт" ресторанинг азиз аёллармизга бағишлаб ўтказган байрам дастуридир. Бир қатор ташкилот ходимлари ва санъат оламининг вакиллари ресторанга  ташриф буюрдилар. Дўстона мулоқот, самимий тилаклар, дилкаш қўшиқлар барчага завқ улашди. Журналимизни қўлга киритгач, таниқли юлдузларнинг интервьюларидан, таассуротларидан, шунингдек, қувончбаҳш фотосуратлардан баҳраманд бўласиз.

 

Шоҳруххонинг концертидан лавҳа, "Кўргим келади" фильмини томоша қилиш учун 7 та сабаб, Митхун Чакраборти билан эксклюзив суҳбат, қизиқарли комикс, Голливуд юлдузлари орасидаги синфдошлар ҳақидаги маълумотлардан баҳраманд бўласиз. 

Шунингдек, ўзбек эстрада юлдузлари нима ҳақида гапиришни истамаслигидан хабар топишингиз мумкин. Машхур актриса Раъно Шодиеванинг ички дунёсига назар ташлашингиз ҳам мумкин.

Бундан ташқари журналимиздан жой олган комикс қизиқарли воқеани эътиборингизга ҳавола этади. Ҳозирги кунда  янгидан янги тароналари билан хушнудлик баҳш этаётган  хонанда Зоирбекнинг "Тақдир" деб номланган қўшиғига суратга олинган видеоклипнинг янгича талқинини, яъни комикс вариантини кўриб, баҳри дилингиз очилади. Ҳаётий воқеа, кўнгил кечинмалари, муҳаббат қиссаси...бари дилга ёқимли туйғуларни бағишлайди.

Кўзларимизни қувонтирадиган ранг-баранг фотосуратлар, Омад калити саҳифаси, махсус тест...буларнинг бари вақтингиз мазмунли кечиши учун тақдим этилади.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol