Муниса Ризаевадан “Вақт” фильми учун саундтрек

Сана: 26.02.2016 971 қайноқ

Муниса Ризаевадан “Вақт” фильми учун саундтрек

Тез кунда Нодира Муродхўжаева режиссёрлигидаги “Вақт” номли кинокартина катта экранларга чиқиш арафасида. Аввал хабар берганимиздек, бу фильмга Муниса Ризаева саундтрек куйлаган эди. Ҳаттоки, саундтрекни тасвирга тушириш жараёнидан маълумот ҳам берганмиз. Бугун бу саундтрек халқимиз эътиборига тақдим этилмоқда. Мазкур мусиқий асарнинг сўзи картина режиссёри Нодира Муродхўжаева қаламига мансуб.  Мусиқаси устида Мардон Отажонов иш олиб борган. Аранжировкаси Жасур Бадалбоевга тегишли.

 

Муниса Ризаевадан “Вақт” фильми учун саундтрек

Фильм режиссёри Нодира Муродхўжаеванинг маълумотларига қараганда, бу қўшиқни хонанда илк бор тинглаганида умуман йоқмаган ва режиссёрнинг саундтрек куйлаш таклифини рад этган. Композицияни қайта-қайта тинглаган сари Мунисага манзур кела бошлаган ҳамда  уни куйлашга рози бўлган. Бу мусиқий асар мухлисларга ҳам манзур келиши шубҳасиз. Ҳозироқ ушбу саундтрекдан баҳра олинг.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol