Мафтункор Шаҳзода навбатдаги таронасининг номини ошкор этди

Сана: 23.02.2016 3517 қайноқ

Мафтункор Шаҳзода навбатдаги таронасининг номини ошкор этди

Эстрадамизнинг ёрқин юлдузи бетакрор Шаҳзода  май ойида ўтказиладиган концерт дастурига тайёргарлик ишларини бошлаб юборгани сир эмас. Хонанда айни дамда қизғин ижод уммонига шўнғиган. Маълумки, мафтункор Шаҳзода концерт дастурида хит даражасига кўтарилган ва дилга яқин қўшиқлар билан бирга, янги тароналарни ҳам тақдим этади. Жорий йилда ҳам шундай композициялар қаторини янада бойитиш истагида кўплаб янги мусиқий асарлар устида ишламоқда. Буни инстаграм ижтимоий тармоғидаги саҳифаси орқали ҳам кузатиш ҳамда унинг суратларидан сўнгги кунларда хонанда деярли ҳар бир кунини овоз ёзиш студияларида ўтказаётгани кўриш мумкин.

Мафтункор Шаҳзода навбатдаги таронасининг номини ошкор этди

Маълум бўлишича, мафтункор Шаҳзода янги альбом яратиш билан бирга, бир қатор композицияларни ҳам ёзиб тугаллади. Ҳаттоки, улардан бирининг номини ҳам ошкор этди. Унинг репертуаридан жой оладиган навбатдаги хит тарона “Айблама” деб номланади. Шу билан бирга, серқирра ижодкорлар Сарвар ва Комил билан ҳамкорликда сирли ижод маҳсули устида ҳам қизғин иш олиб боришмоқда. Демак, Шаҳзодадан баҳорий туҳфаларни кутиб қолинг ва севимли хонандангиз ижодидаги янгиликлардан  биринчилар қаторида хабардор бўлинг.

Мафтункор Шаҳзода навбатдаги таронасининг номини ошкор этди

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol