2014 йилнинг Январь-Март ойлари энг яхши фильмлар топ 5 талиги.

Сана: 18.03.2014 3755

Бугун кетма-кет суратга олинаётган кучли суюжетли фильмларнинг айни томошабоплиги боис кинотеатрлар деярли ҳар доим гавжум бўлмоқда.

 Мана шундай омадли картиналар қаторидан жой олган 2014 йилнинг январидан бугунги кунга қадар энг кўп томоша қилинаётган фильмларнинг ТОП 5 талигини эътиборингизга ҳавола этамиз. Айтганча, рейтинг айни кунгача кўплаб томошабинларни йиғаётганлиги ҳисобга олинган ҳолда тузилди. 

 

5-ўрин: Озод Шамс режиссёрлигидаги “Вой дод” номли фильми кучли бешталикдан жой олган рейтингимизнинг илк поғонасини бошлаб беради. Картинада бош ролларни Умид Соатов, Муқаддас Ҳолиқова, Муҳаммадисо Абдулхаиров ҳамда Наргиза Салмоновалар маҳорат билан ижро этган. Кинокомедияда бир-биридан қизиқ бўлган кадрлар бойлиги сабаб шу кунга қадар томошабинлар диққат марказида бўлиб келмоқда.         

 

4-ўрин: Кўплаб оммалашган фильмларни тасвирга олган Рустам Садиев режиссёрлигидаги “Эркатой” картинасида Муҳаммадисо Абдулхаиров ҳамда Улуғбек Қодиров бош ролларни ижро этишган. Уни ортиқча мақташга ҳожат ҳам йўқ. Фильмни кўрган томошабиннинг ўзи юқори баҳо бериши шубҳасиз. Эслатиб ўтамиз мазкур фильм 2014 йилнинг 24 январидан бошлаб томошабинлар эътиборига ҳавола этиляпти.

 

3-ўрин: Продюссер Руслан Мирзаевнинг “Хиёнат гирдобида” кинокартинасида бош ролларни Зарина Низомиддинова, Умид Иргашев ва Севара Солиевалар ижро этган. Мазкур фильм эса ўзининг тарбиявий аҳамиятга молик жиҳати билан бешталикнинг учинчи ўрнини банд этиб турибти. Эслатиб ўтамиз, фильм жорий йил 21 февралдан бошлаб намойиш этилмоқда. 

 

2-ўрин: Абдувоҳид Ғаниев режиссёрлигида суратга олинган “Пойга” кинокартинасида Матёқуб Матчонов, Йигитали Мамажонов, Асал Шодиева каби актёр ва актрисалар жамоасининг маҳоратига тан берасиз. Эслатиб ўтамиз, фильм 2013 йилнинг ноябрь ойидан бошлаб кинотеатрларда кетма-кет тақдим этилмоқда. 2013 йилнинг омадли фильмларидан бири ҳисоблансада халқ орасида тезда оммалашиб кетдики, бугунги кунгача қайта-қайта кўрилиб, иккинчи ўринни банд этиб турибти. 

 

Ниҳоят 1-ўрин: Аввал хабар берганимиздек “Ўзбеккино” Миллий агентлиги буюртмаси асосида “Ўзбекфильм” киностудиясида тасвирга олинган “Кўргим келади” бадиий  фильми премъерасига ҳали кўп вақт бўлмаган бўлсада, айни кунда энг кўп томошабинларни залга йиғаётган картина сифатида оммалашди. Мазкур кинокартинани дебют сифатида ёш режиссёр Жавоҳир Қосимов суратга олган. Ролларда:  Дилноза Кубаева, Ҳусан Жўраев, Мубина Назирбоева, Сайёра Юнусова, Беҳзод Муҳаммадкаримов, Ёқуб Аҳмедов, Ўткир Муҳаммадхўжаев, Отабек Маҳкамов ва бошқалар. Фильм бугунги кунинг долзарб жиҳатлари олиб чиқилганлиги билан аҳамиятлидир.

 

Дарвоқе, Жума, Шанба, Якшанба кунлари 19:10 да fm 101 тўлқини орқали “Сinema parad” дастурида “2014 йилнинг Январь-Март ойларининг энг яхши фильмлари ТОП 5 талиги” ҳақида батафсил билиб олишингиз мумкин. 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol