Дилсўздан ҳазиломуз тарона “Уйланасизми йўқми?”

Сана: 18.02.2016 1587

Дилсўздан ҳазиломуз тарона “Уйланасизми йўқми?”

Хушовоз хонанда Дилсўз янги йилни ўзгача шижоат билан бошлаб, ўз мухлисларини хушнуд қилмоқда. Яқиндагина “Айтгин” номли таронасига ишланган видеоклипини тақдим этган бўлишига қарамай, яна бир янги ҳазиломуз таронасини радиотўлқинлар узра ҳавола қилди. Ижобий фикрлар билан қарши олинган тарона мухлисларга манзур келса ажаб эмас. Бу композиция тингловчиларга яхши кайфият улашиши тайин.

Қўшиққа хонанда видеоклип суратга олишни ҳам режалаштирган. Бу ҳақида тез кунда батафсил маълумот бериб ўтамиз. Ҳозир эса Дилсўз ижросидаги “Уйланасизми йўқми?” номли қўшиқни тингланг ва баҳо беринг.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol