Сардор Мамадалиевдан “Ота-она дуоси”

Сана: 15.02.2016 931

Сардор Мамадалиевдан “Ота-она дуоси”

Хушовоз хонанда Сардор Мамадалиев мухлислари хушнуд этишда давом этади. Бугун хонанданинг  “Ўзбегим Таронаси” радиосининг премьера лойиҳаси орқали  “Ота-она дуоси” номли қўшиғи жаранг сочди. Тингловчилар томонидан илиқ қарши олинган мазкур композиция  мухлисларнинг қалбидан чуқур жой эгалласа ажаб эмас. Сардор Мамадалиевнинг сўзларига қаранганда, бу қўшиққа тез кунда видеоклип тасвирга олинади. Ҳозирда клип ғояси устида хонанда ижодий жамоаси билан бош қотирмоқда. Демак, Сардор Мамадалиевдан яна бир янги клипни кутинг ва “Ота-она дуоси” қўшиғини тингланг ва баҳо беринг.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol