Зоирбекдан юракнинг овози.

Сана: 17.03.2014 3792

“Тақдир” деб номланган  қўшиғи билан умр йўлларидан сўз очган Зоирбек тез кунларда янги ижодини “Ўзбегим таронаси” радиоси орқали тингловчиларга тақдим этади.

 “Бу юрак” номли таронанинг матни Камрон қаламига мансуб, мусиқа ва аранжировкаси  Саидумар Имомҳўжаевга тегишли. Зоирбек ана шу ижодкорлар билан янги альбом устида ишлаётганидан ҳам хабар топдик. Демак, тез орада хонанданинг кетма кет туҳфаларидан баҳра оламиз. Янги альбомга қўшиқлар ёзиш билан банд бўлган  хонанда “Бу юрак” деб номланган таронага  клип ҳам суратга туширишга улгурди. Клипмейкер Дилмурод Агзамов бошчилигида  тасвирга туширилган мазкур клипнинг айни кунларда монтаж ишлари олиб борилмоқда. Наврўз байрамига яна бир совғани Зоирбекдан  қабул этамиз. Юрак кечинмалари, ишқ, туйғулар ёрқин рангларда тасвирланган мазкур видеоклипни байрам арафасида сайтимизда томоша қилишингиз мумкин. Баҳо бериш сиздан.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol