Канизадан кутилган клип премьераси “Ўйламанг”

Сана: 12.02.2016 3926 қайноқ

Канизадан кутилган клип премьераси “Ўйламанг”

Бир неча кун олдин хонанда Каниза янги тарона ва видеоклип устида ишлаётгани ва тез орада сайтимиз орқали премьера қилиши ҳақида маълум қилган эдик. Бугун “Ўйламанг” номли мазкур қўшиқ ва унга ишланган клип ваъдага мувофиқ намойиш этилмоқда. Жасур Шаметов режиссёрлигида тасвирга олинган мазкур клип хақида Канизанинг ўзи шундай дейди: -“Ўйламанг” қўшиғи бир инсоннинг илтимосига биноан яралган бўлиб, унга  Алла Пугачованинг “Как все” қўшиғини А-Студио гуруҳи талқинида куйланган тури жуда ҳам ёққани учун худди шу мавзу ва  маънода бироқ, мусиқа ва сўзлари бошқача, албатта муаллифлик тарзида бўлишини сўради. Ижодий ҳамкорим “SMJ”  бу қўшиқни худди буюртма берган инсоннинг ва мени кўнглимдагидек қилиб яратиб берди.  Мени номимдан қўшиқ нокамтар тарзда бўлиб қолмаслиги учун  учун ҳам клип суратга олдирдим. Унда машхур  санъаткорларимиз ҳаётидан реал воқеаларни кўрсатишга аҳд қилдик. Озодбек Назарбеков, Мавлуда Асалхўжаева ва яна бир ижодкор ҳаётидан воқеалар бадиийлаштирилган ҳолда суратга олинди.  Қўшиқ ва клип умумий маънода ичида йиғлаб турган одамнинг кулиб туришга  ундайдиган мажбурияти ҳақида. Бу санъат аҳли учун ҳам яқин ҳолат.

Хонанданинг сўзларидан сўнг бу клипга ортиқча таъриф беришга ҳожат йўқдек назаримизда. Демак, клипни тингланг ва томоша қилинг.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol