“Жажжи академик” журналининг тақдимоти бўлиб ўтди

Сана: 11.02.2016 3462

Куни кеча пойтахтимизда жойлашган нуфузли кўнгилочар марказлардан бирида болажонлар учун мўлжалланган “Жажжи академик” журналининг тақдимоти бўлиб ўтди. Мазкур тақдимотда таниқли шоирлар, ёзувчилар, санъатимиз вакиллари ҳамда жажжи болажонлар иштирок этишди. Тадбирни Карен Гафуржанов олиб борди.

 

“Жажжи академик” журналининг тақдимоти бўлиб ўтди “Жажжи академик” журналининг тақдимоти бўлиб ўтди

Ушбу рангли-безакли журналнинг шаклий-мундарижавий асосини келажагимиз эгалари бўлган ёш авлодни замон билан ҳамнафас тарзда маънан етук, ақлан баркамол ва билимдон қилиб тарбиялашга қаратилган ранг-баранг ҳамда қизиқарли материаллар ташкил этади. Жажжи журналхон интеллектуал савияни оширишга йўналтирилган турли мақолалар, хабарлар, замонавий эртаклар, шеърлар, совринли танловлар билан мунтазам танишиб бориш имконига эга бўлади.

“Жажжи академик” журналининг тақдимоти бўлиб ўтди “Жажжи академик” журналининг тақдимоти бўлиб ўтди

Тадбир давомида Ўзбекистон халқ ёзувчиси давлат мукофоти совриндори Худойберди Тўхтабоев, “Дўстлик” ордени соҳиби Турсунбой Адашбоев, “Ўзбекистон халқ шоири” Анвар Обиджон мазкур журнал ҳақида илиқ фикрлар билдиришди ва келажакдаги ишларига улкан мувафаққиятлар тилаб қолишди. Тақдимотни юқори кайфиятда ўтишига “Марварид”  гуруҳининг жажжи ижодкорлари ҳам ўз ҳиссаларини қўшишди.

Биз ҳам мазкур журнал ижодкорларининг келажакдаги ишларига катта зафарлаб тилаймиз. Ўйлаймизки, “Жажжи академик” журнали ўз ўқувчиларини топади ва халқимиз орасида ўз ўрнига эга бўлади.

“Жажжи академик” журналининг тақдимоти бўлиб ўтди “Жажжи академик” журналининг тақдимоти бўлиб ўтди

“Жажжи академик” журналининг тақдимоти бўлиб ўтди “Жажжи академик” журналининг тақдимоти бўлиб ўтди

“Жажжи академик” журналининг тақдимоти бўлиб ўтди “Жажжи академик” журналининг тақдимоти бўлиб ўтди

“Жажжи академик” журналининг тақдимоти бўлиб ўтди “Жажжи академик” журналининг тақдимоти бўлиб ўтди

“Жажжи академик” журналининг тақдимоти бўлиб ўтди “Жажжи академик” журналининг тақдимоти бўлиб ўтди

“Жажжи академик” журналининг тақдимоти бўлиб ўтди “Жажжи академик” журналининг тақдимоти бўлиб ўтди

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol