Ойбек ва Нигора қаерга йўл олди?

Сана: 17.03.2014 6477

Ойбек ва Нигора Наврўз байрамига ўзгача тайёргарлик кўряпти. 

Либослар ўзгача рангларда, сўзлар янада  ёқимли, қўшиқларнинг  қувончи янада юқори. Янги тарона шодликнинг ёрқин бўёқларига бой бўлиб, баҳор фаслига мос бўлган кўтаринкилик бағишлайди. Янги қўшиқнинг  матни ва мусиқасини табиат  гўзаллигидан илҳомланиб Ойбек  яратди.  Аранжировкаси Жасур  Жавҳарназаров томонидан тайёрланган. Номи ўз вақти соатида эълон қилинадиган мазкур таронага клип ҳам суръатга олиниши режалаштириляпти. Қўшиқ  видеоклипи билан биргаликда тақдим этилади. Сайтимизни мунтазам равишда кузатиб борсангиз Ойбек ва Нигоранинг ижодидаги яна бир янгиликдан биринчилардан бўлиб баҳраманд бўлишингиз мумкин.

Шунингдек, ижодкорлар Наврўзбайрамига бағишлаб гостроль сафарига йўл олишди. Жиззах ва Самарқанд вилатларидаги юртдошларимизга ўз туҳфаларини тақдим этадилар.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol