Канизадан янги тарона ва видеоклип тез кунда "Ўйламанг"!

Сана: 10.02.2016 1595 қайноқ

Канизадан янги тарона ва видеоклип тез кунда "Ўйламанг"!

Эстрадамизнинг хушовоз хонандаси, ўз йўналиши, имиджи ва энг асосийси мухлисларига эга бўлган Каниза кетма-кет қўшиқлар ва видеоклиплар тақдим этиб, халқимизни хушнуд этишда давом этади. 

Канизадан янги тарона ва видеоклип тез кунда "Ўйламанг"!

Яқиндагина “Ёр-ёр” таронаси юртимизнинг етакчи радиотўлқинлари узра жаранг сочганига қарамай, хонанда навбатдаги тарона ва видеоклип устида иш бошлаб юборгани ҳақида маълум қилди. У ўзининг ҳар доимги ижодий ҳамкорлари бўлмиш “SMJ Group” билан биргаликда “Ўйламанг” деб номланган қўшиқ яратди. Бу таронани клипи билан бирга халқимизга намойиш этиш истагида бўлган Каниза, тасвирга олиш ишларини ҳам тугаллашга улгурди.

Канизадан янги тарона ва видеоклип тез кунда "Ўйламанг"!

Жасур Шаметов режиссёрлигида суратга туширилган бу ижод маҳсулида бир қатор элимиз ардоғидаги актёр ва актрисалар иштирок этишган. Бош ролларда маҳоратли актёр Убайдулло Омон, Бобур Йўлдошев ҳамда ёш актриса Юлдуз Ражабоваларни кўрасиз ва уларнинг яратган образларига баҳо беришингиз мумкин бўлади.

Канизадан янги тарона ва видеоклип тез кунда "Ўйламанг"!

Хонанданинг сўзларига қараганда, клип сюжет ва трек жанрида. Унинг сюжетини томоша қилган ҳар бир мухлис кўзига ёш келиши шубҳасиз. Чунки,  у жуда ҳам қайғули ва ғамгин воқеани ўз ичига олган. Ҳозирча суратга олиш жараёнидан тақдим этишган фотосуратларни томоша қилинг ва тез кунда тарона ва клипни премьерасини кутиб қолинг.

Канизадан янги тарона ва видеоклип тез кунда "Ўйламанг"!

Эслатиб ўтамиз, Каниза айни дамда апрель ойида ўтказилиши режалаштирилган яккахон концерт дастурига катта тайёргарлик олиб бормоқда. Биз унинг ижодий ишларига улкан зафарлар ҳамда куч-қувват тилаймиз.

Канизадан янги тарона ва видеоклип тез кунда "Ўйламанг"!

Канизадан янги тарона ва видеоклип тез кунда "Ўйламанг"!

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol