Акмал Исмаилов ўзгача мавзуга қўл урди

Сана: 15.03.2014 3740

Шу вақтгача эстрадамизда эгизакларга бағишланган қўшиқ яратилмаганди. Акмал Исмаилов эса бу борада янгилик тайёрлаб, тингловчилар эътиборига ҳавола этди. 

Куни кеча “Эгизаклар” номли тарона “Ўзбегим Таронаси” радиосида премьера қилинди. Ҳасан Ҳусан-у Фотима Зуҳраларга бағишланган тарона тингловчилар томонидан илиқ қабул қилиниб, тарона маъқул келгани ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтдилар. Биз эса нима учун айнан эгизаклар мавзуси танлангани билан қизиққанимизда, кутилмаган жавобни олдик. Маълум бўлишича, Акмал Исмаиловни кўпчилик машҳур актёрлар Ҳасан ва Ҳусан Солиҳовларга ўхшатар экан, яъни Акмал Исмаиловни аксарият кишилар Ҳасан ёки Ҳусанга ўхшатадилар.

Айтиш керакки, бу таронага клип ҳам суратга олинади. Видеоклипда эса эгизаклар, актёрлар Ҳасан ва Ҳусан Солиҳовлар ҳам иштирок этиши кутилмоқда. Сайтимизни кузатиб борсангиз, дарахтлар гуллаб, табиат чирой очган вақтда суратга олиниши режалаштирилган видеоклип ҳақида маълумотларни бериб борамиз. 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol