Шуҳрат Умардан узоқ кутилган видеоклип “Нега энди”

Сана: 08.02.2016 4060 қайноқ

Шуҳрат Умардан узоқ кутилган видеоклип “Нега энди”

Яккахон хонанда сифатида ўз ижодини давом эттираётган Шуҳрат Умар “Нега энди” деб номланган таронасини халқимизга тақдим этган эди. Мазкур қўшиқни премьера қилиш вақтида у клип ҳам суратга олишни мухлисларга ваъда қилган эди. Унга кўра хонанда Жамшид Ҳожиниёзов режиссёрлигида  клип суратга олдирди. Тасвирга олишда операторлик вазифасини Абдуллазиз Искандеров бажарди. Монтаж устаси Баҳодир Қосимов. Видео асар тайёр бўлганига кўп бўлди. Бироқ улар ушбу ижод маҳсулини қишнинг сўнгги ойида баҳор фаслига яқин намойиш этишмоқда. Видеоклипни тасвирга тушириш жараёнида Шуҳрат Умарни яқинлари, ҳамкасблари қўллаб-қувватлаб туришди. Жумладан, актёр Умид Искандаров, хонанданинг мусиқий раҳбари Жасур Бадалбоев.

 

Шуҳрат Умардан узоқ кутилган видеоклип “Нега энди”

Эслатиб ўтамиз, “Нега энди” қўшиғининг сўзи ва мусиқаси муаллифи хонанданинг ўзи. Аранжировкаси устида Жасур Бадалбоев иш олиб борган. Марҳамат клипни томоша қилинг ва баҳо беринг.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol