2015 ЙИЛ НОЯБРЬ-ДЕКАБРЬ ОЙИНИНГ ЭНГ ЯХШИ КИНОФИЛЬМЛАР ТОП 5 ТАЛИГИ

Сана: 08.02.2016 3846

Ўзбек киноси кундан кунда ривожланиб янги картиналар билан бойиб бормоқда. Кинолар кўп, бу эса томошабинга танлаш имкониятини янада кенгайтиради. Бироқ, шундай картиналар борки, ғояси, кўтарилган мавзуси билан халқимизнинг диққат-эътиборини жалб этади. Ана шундай фильмларнинг қайси бири бугунги топ-5 таликка кира олди? Бу саволга жавобни албатта саҳифамизни ўқиб билиб олишингиз мумкин.

2015 ЙИЛ НОЯБРЬ-ДЕКАБРЬ ОЙИНИНГ ЭНГ ЯХШИ КИНОФИЛЬМЛАР ТОП 5 ТАЛИГИ

Топ-5 рейтингимизнинг 5-поғонаси режиссёр ва продюсер Руслан Мирзаевнинг “7 олам” номли комедияси билан банд этилди. “7 олам” картинасининг режиссёри Озод Шамс. Унда бош ролларни Зарина Низомиддинова ва Алишер Усмонов ижро этишган. Бундан ташқари, Муҳаммад Исо Абдулхайиров, Мурод Ражабов, Ситора Алимжонова, Ойдин Юсупова, Азиза Бегматова, Ҳабибулло Низомов, Умид Искандаров Ражаб Адашев, Зуҳра Солиева каби маҳоратли актёр ва актрисалар кутилмаган образларни яратишган.

2015 ЙИЛ НОЯБРЬ-ДЕКАБРЬ ОЙИНИНГ ЭНГ ЯХШИ КИНОФИЛЬМЛАР ТОП 5 ТАЛИГИ

Рейтингимизнинг 4-поғонаси эса Лазиз Ашуралиевнинг “Катта одам” фильмига насиб этди. Мазкур картинада  бош ролларни Муҳаммадисо Абдулхаиров, Зуҳра Солиева, Ражаб Адашев, Ҳабибулло Суннатуллаевлар ижро этган.

2015 ЙИЛ НОЯБРЬ-ДЕКАБРЬ ОЙИНИНГ ЭНГ ЯХШИ КИНОФИЛЬМЛАР ТОП 5 ТАЛИГИ

Топ-5 таликнинг маркази “Бахт ортидаги дард” фильми билан банд этилди. Шуҳрат Мавлонов режиссёрлигидаги ушбу картина кино ихлосмандларини бефарқ қолдирмади.  Шароф Муқимов ва Севинч Мўминова бош ролларни ижро қилган бўлиб, уларнинг образлари кўпчиликка манзур келди.

2015 ЙИЛ НОЯБРЬ-ДЕКАБРЬ ОЙИНИНГ ЭНГ ЯХШИ КИНОФИЛЬМЛАР ТОП 5 ТАЛИГИ

“Демак севасан” картинаси рейтингимизнинг иккинчи ўрнини банд этди. Томошабинларга яхши кайфият улашган мазкур фильмнинг ижодкорларига тўхталадиган бўлсак, бош ролларни Али Отажонов ва Мадина Файзиева ижро этган. Шунингдек, Ўзбекистон халқ артисти Тўти Юсупова, Элёр Носиров, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Муяссар Бердиқулова, Тўхтамурод Азизов, Жаҳонгир, Мафтуна Яҳёева, Сайёра Назирова ва бошқалар  иштирок этишган. Сценарий муаллифи Дурдона Тўлаганова. Оператор ва режиссёр Шерзод Умаров.

2015 ЙИЛ НОЯБРЬ-ДЕКАБРЬ ОЙИНИНГ ЭНГ ЯХШИ КИНОФИЛЬМЛАР ТОП 5 ТАЛИГИ

Ваниҳоят биринчи ўрин Азамат Ахроровнинг  “Қайсаргинам” картинасига насиб этди. Картинада Муҳаммадисо Абдулхайиров, Муқаддас Ҳолиқова, Азамат Аҳроров, Суғдиёна Азимова,  Йигитали Мамажонов, Талъат Йўлдошев ва бошқалар иштирок этган. Картинанинг сценарий муаллифи Аҳрор Нурмуҳаммад. Улар ўз образлари билан мухлисларни қалбини забт этишди. Айни дамда ушбу фильмлар юртимиз кинотеатрларида намойиш этилмоқда. Уларни томоша қилиш имкони сизда мавжуд.

2015 ЙИЛ НОЯБРЬ-ДЕКАБРЬ ОЙИНИНГ ЭНГ ЯХШИ КИНОФИЛЬМЛАР ТОП 5 ТАЛИГИ

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol