Илҳом Фармоновдан баҳорий кайфият

Сана: 14.03.2014 4436

Ҳар бир хонанда бир оз вақт ўтиб, ижодни, саҳнани, муҳлисларини соғинади. Ана шу туйғуга бўйсиниб, таниқли хонанда Илҳом Фармонов 22—23-24 март кунлари “Истиқлол” санъат саройида “Соғинч” номли концерт дастурини туҳфа этяпти. 

20 зиёд тароналар, қизиқарли дастурлар, замонвий декорация, шунингдек, жонли ижро ҳамда соғинч туйғуси  концертга ташриф буюрганларга завқу шавқ  бағишласа ажаб эмас.  Бирин кетин янги қўшиқлар, шу билан бирга 15- 20 йил аввал хит бўлиб, юракларга муҳрланган тароналар ҳам ижро этилади. Мавзулар турлича: Ватан, Ота она, баҳор, аёл, умр...Ранг баранг қўшиқлар дастурдан жой олган. Айниқса, “Ёлғиз аёл”, “Умр” номли тароналар сизни чуқур ўйга толдириб қўйса ажаб эмас. Рақсбоп тароналарнинг ҳам кети узилмаслиги маълум бўлди. Шунингдек, биргаликда   қўшиқларга жўр бўлиш имконияти ҳам бўлади. “Синчалак”, “Гулим”, “Дона ҳоли бор”, “Онажонинг рози қил”, “Лайло”, “Ўзимда гуноҳ”, “Сенмидинг” қўшиқларининг поппурисини  Илҳом Фармонов томошабинлар билан биргаликда куйлаш нияти борлигини айтди. Шунинг учун концертга боришдан аввал қадрли муҳлислар овозларни созлаб олиш ҳам ёдингиздан кўтарилмасин.

 

Концертга   меҳмон санъаткорлар ташриф буюришади, фақат қайси бирлари эканини  аниқ билмаймиз, бироқ ижодкорнинг фарзандлари Ислом Фармонов қўшиқ ижро этиши аниқ. Ёш хонанда “Томоша” гуруҳи билансаҳнага чиқиб,  “СМС”, “Дилҳирож” каби бир неча қўшиқларни куйлар экан. Албатта баҳо бериш муҳлислардан.

Илхом Фармоновнинг  миллий тароналаридан баҳраманд бўлишга одатланганмиз. Энди бутунлай бошқа йўналишдаги тароналар ҳам хонанда ижодидан ўрин олганини маълум қиламиз. “Қизил шапочка” номли хазил мутойибага бой таронани ҳам концертда тинглашингиз мумкин.

Ижодкорни  фақат овоз ёзиш студиясида эмас, балки суратга тушириш майдончасида ҳам учратишингиз мумкин. “Сен ва мен” номли янги қўшиқнинг видеоклипи томошабинлар эътиборига ҳавола этилади.

Тез орада санъаткорнинг янги қўшиқлар жамланмасини ҳам қўлга киритишимиз мумкин. Альбом тайёр бўлгунича эса биз рақс сабоқларини олишга киришамиз, ахир янги қўшиқлар асосан қувончга йўғрилган ва барчани рақсга чорлаши шубҳасиз.

 

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol