Шаҳзода ва Шохрухдан узоқ кутилган премьера “Кет”

Сана: 03.02.2016 3195 қайноқ

Шаҳзода ва Шохрухдан узоқ кутилган премьера “Кет”

Эстрадамизнинг бетакрор юлдузи Шаҳзода истеъдодли хонанда Шохрух билан илк куйлаган дуэтидан сўнг, орадан 10 йил ўтиб яна янги “Кет” деб номланган таронани  биргаликда ижро этганлиги ҳақида маълум қилган эдик. Мазкур композицияни клипи билан тақдим этиб, мухлисларини икки карра хурсанд қилиш ниятида бўлган Шаҳзода ва Шохрух бугун “Кет” таронаси ва унга ишланган клипни омма эътиборига намойиш этишди. 

Шаҳзода ва Шохрухдан узоқ кутилган премьера “Кет”

Шаҳзода ва Шохрухдан узоқ кутилган премьера “Кет”

Юртимизнинг етакчи радиотўлқинлари узра жаранг сочган тарона тингловчилар томонидан кутилганиданда аъло даражада қарши олинди. Сарвар ва Комил билан ҳамкорликда яратилган мусиқий асарда севган ёри хиёнатига дуч келган ошиқнинг дарди баён этилган. “Benom Media” томонидан тасвирга олинган видео асарда бош ролларни Улуғбек Қодиров ва Шаҳзода ижро этган.

Шаҳзода ва Шохрухдан узоқ кутилган премьера “Кет”

Шаҳзода ва Шохрухдан узоқ кутилган премьера “Кет”

Таронани тинглаб, клипни томоша қилар экансиз, Шаҳзоданинг нафақат ижроси, балки, актрисалик маҳоратига яна бир карра тан беришингиз тайин. Ҳозироқ ўзингиз томоша қилинг ва баҳо беринг.

 

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol