Адҳам Солиевдан янги видеоклип “Боролмайман”

Сана: 02.02.2016 2906

Адҳам Солиевдан янги видеоклип “Боролмайман”

 Халқимизнинг хушовоз хонандаси Адҳам Солиев айни дамда қизғин ижод билан банд. Шунга қарамай, у янги тарона ва қўшиқларини тақдим этишни канда қилмаяпти. “Боролмайман” деб номланган тарона ҳам Адҳам Солиевнинг энг қайноқ ижод намуналаридан биридир. 

Адҳам Солиевдан янги видеоклип “Боролмайман”

Адҳам Солиевдан янги видеоклип “Боролмайман”

Қўшиқнинг муаллифларига тўхталадиган бўлсак, сўзи ва мусиқаси хонанданинг ўзига тегишли. Аранжировкаси устида Аҳлиёр Азимов ишлаган. Бу ҳали ҳаммаси эмас. Мазкур композицияни хонанда клипи билан бирга туҳфа қилишга аҳд қилди ва бунинг уддасидан чиқди. Шуҳрат Мавлонов режиссёрлигидаги ушбу клип бугун сайтимиз орқали омма эътиборига ҳавола қилинмоқда. Мазҳамат Адҳам Солиев ижросидаги “Боролмайман” таронасини тингланг ва видеоклипини томоша қилинг. Ўз фикр-мулоҳазаларингизни билдиришни унутманг.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol