Динейра шарқона оҳанглар билан.

Сана: 13.03.2014 5051

Баҳор фаслига  ўзгача тайёргарлик кўрган  хонанда Динейра барчани рақс майдончасига чорлайди.

Ижодкор “Ёлғончи ёрим” номли таронани  тез кунларда тингловчиларга тақдим этади.   Мусиқа муаллифи Жасур Абдураҳмонов, аранжировкани ҳам  ана шу ижодкор тайёрлаган. Матнини эса   Бобур Умаров яратган мазкур қўшиқ ҳазил-мутойибага бой ва шарқона ҳинд наволарини таратади. 

 Бу ижод маҳсули Динейрага шу қадар ёқдики, унга клип ҳам суратга олиш истаги пайдо бўлди. Видеоклипда шодликнинг ёрқин ранглари, ижодкорнинг  қалб кечинмалари  тасвирга олиниши шубҳасиз. 

Дарвоқе, ҳамиша замонавий кўринишга эга хонанда имижига ўзгартириш киритяпти. Шарқона либослар, тақинчоқлар Динейрага ўзгача қиёфа, ўзгача дид бағишласа ажаб эмас. Эҳтимол, ташқи қиёфадага янгилик киритиш нияти   ҳам “Ёлғончи ёрим” номли қўшиғидан сўнг пайдо бўлгандир. Ахир ҳаётдаги  ҳар бурилиш учун қайсидир воқеалар ёки кимлардир сабабчи бўлади. 

Хонанда кетма-кет янги қўшиқлар яратиб, куз фаслида ҳар бир ижоди ўрин олган альбом чиқаришини ҳам дилига тугиб қўйган ва бу ҳақида биз билан ўртоқлашди. Сайтимизни мунтазам равишда кузатиб борсангиз, ижодкорнинг янгиликларидан биринчилардан бўлиб бохабар бўласиз.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol