Мафтункор Шаҳзоданинг яна бир орзуси ушалди

Сана: 28.01.2016 3986 қайноқ

Мафтункор Шаҳзоданинг яна бир орзуси ушалди

Эстрадамизнинг мафтункор хонандаси Шаҳзода оилавий дам олиш ниятида саёҳатга йўл олган эди. Мазкур саёҳат давомида унинг яна бир орзуси рўёбга чиққани ҳақида инстаграм ижтимоий тармоғи орқали маълум қилди. “ Менинг яна бир орзуим ушалди. Худога шукур. Делфинлар ер юзидаги энг ноодатий ва меҳрибон жонзотлардан бири. Бу унутилмас лаҳзалар. Улар ёқимли ва ёрқин яратилган. Делфинлар билан бўлган мулоқотимдан сўнг, бахтиёрлигимдан кўз ёшларимни ушлай олмадим.” – дея хонанда Шаҳзода делфинлар билан бирга тушган фотосурати изоҳлади. Шунингдек, Шаҳзода делфинлар билан бирга ижро этган қисқа рақсини ҳам кузатувчилари эътиборига ҳавола этди. У ҳақиқатдан ҳам бахтиёр экани фотосуратлар ва видеолавҳалардан кўриниб турарди.

Мафтункор Шаҳзоданинг яна бир орзуси ушалди

Эслатиб ўтамиз, айни дамда хонанданинг май ойида бўлиб ўтадиган концерт дастурига тайёргарлик ишлари бошлаб юборилган. Шунингдек, “Менинг юртим” телеканали орқали намойиш этилаётган “Наша радость” кўрсатуви давом этмоқда.

 

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol