эстрада юлдузлари видеоклипларининг навбатдаги рейтинги

Сана: 12.03.2014 2992

www.popcorn.uz сайти февраль ойида YouTube видеохостинг хизматига жойлаштирилган ва шу кунгача томоша қилишлар сони бўйича машҳурликка эришган клипларнинг TOP-5 талигини эътиборингизга ҳавола этади. 

Маълумот ўрнида яна бир бор эслатиб ўтамиз, клиплар рейтингини тузишда сайтимизнинг YouTube видеохостингидаги каналидан олинган расмий маълумотларга асосланганмиз. Айнан фойдаланувчиларнинг неча маротаба томоша қилганликлари сони эътиборга олинган ҳолда мазкур рейтинг ҳаққоний равишда тузилган.

Доимгидек рейтингни 5-поғонадан бошлаймиз. Бу қаторда “ЭлДиДо” гуруҳининг “Бевафо” таронасига ишланган клип жой олган. Мазкур видео YouTube га 1-февраль куни жойлаштирилган бўлиб, шу кунгача 70 мингдан ортиқ томошабинлар назарига тушган.

4-ўрин эса Ойбек ва Нигорага насиб этди. Санъаткорлар ижодидаги ўзгача руҳда тайёрланган ва узоқ кутилган “Мени кечир” видеоклипи 17-февраль санасида премьера қилиниб, YouTube га жойлаштирилганди. Қисқа вақт оралиғида ушбу клипдан 40 мингдан зиёд фойдаланувчи томоша қилганлиги туфайли мазкур ижод намунаси 4-ўриндан жой олишга эришди.

 

Рейтингимизнинг қоқ ўрта поғонаси ёш ижодкор Моҳимнинг видеоклипига насиб этди. Эстрадамизга яқинда кириб келган Моҳим аллақачон кўпчиликнинг назарига тушишга эриша олди. Унинг овози-ю видеоклипларини тингловчилар ҳамда томошабинлар алоҳида эътироф этишмоқда. Хусусан, “Ўзбегим Таронаси” радиоси ва сайтимиз орқали берилаётган маълумотлар ҳам мухлислар қизиқишини янада оширмоқда. Бу ижодкорга “Баракалла!” дея бемалол айтишимиз мумкин. Сабаби унинг “Биринчи ёр” видеоклипи 1-февраль санасида YouTube га жойлаштирилган бўлса, шу вақтгача 70 мингдан зиёд фойдаланувчи томоша қилишга улгурган. Энди санъатга кириб келаётган ижодкор учун бу катта ютуқ, илк ижодий зинапоя дебочаси деса бўлади.

 

Рейтингнинг 2-поғонасидан “Божалар” гуруҳининг “Тўйлар муборак” видеоклипи жой олди. Юқори кайфият баҳш этувчи тарона ва клип YouTube га 24-февраль санасида жойлаштирилган. Ой сўнггида жойлаштирилганига қарамай, мазкур клипдан 47 мингдан ортиқ фойдаланувчи баҳраманд бўлган. Жаҳонгир Позилжоновнинг навбатдаги омадли клипини томоша қилишга улгурмаган бўлсангиз, бемалол сайтимиз орқали томоша қилишингиз мумкин. Ишонинг эвазига кайфиятингиз юқори даражага кўтарилиши аниқ.

 

Ва ниҳоят, энг олий поғона – 1-ўрин! Нилуфар Усмонованинг «Унутгин” таронасига ишланган видеоклип бу галги рейтингимизда етакчи! Шоу-бизнес вакиллари эътирофига ҳам сазовор бўла олган мазкур видео YouTube га 1-февраль санасида жойлаштирилган. Адиз Ражабов ва Шаҳзода Матчонова жуфтлиги талқинидаги таъсирчан клипни шу вақтгача 80 мингдан ортиқ фойдаланувчи томоша қилган.

 

Сиз февраль ойида ютубга жойлаштирилган ва томоша қилишлар сони бўйича етакчилардан бўлган видеоклиплар TOP-5 талиги билан танишдингиз. Сайтимизни кузатиб борсангиз, видеоклиплар рейтингидан ҳар ойда баҳраманд бўласиз.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol