Ҳадича навбатдаги клипини тақдим этди

Сана: 26.01.2016 3095 қайноқ

Ҳадича навбатдаги клипини тақдим этди

Шоу-бизнес оламида фаолият олиб борадиган ёш ва иқтидорли хонандалар қаторида Ҳадича Қурбонова ҳам халқимиз меҳри ва ишончини янада қозониш мақсадида тинмай ижод қилиб келмоқда. Яқиндагина  янги “Парвона” қўшиғини тақдим этганига қарамай, бугун “Мани Де” таронасига ишланган видеоклипини  оммага намойиш этмоқда. 

Ҳадича навбатдаги клипини тақдим этди

Ушбу клипда бош ролни хонанданинг ўзи ҳамда ёш актёр Ҳалил Тожиев ижро қилган. Ижодкорларнинг имиджи ва образи  устида гример-стилист Мавжуда Якубова ҳамда стилист Шохрух Мусаев иш олиб борган. Ҳадича бу видео асарда бир нечта образда намоён бўлган. Марҳамат ўзингиз кўринг ва ўз фикр-мулоҳазаларингизни ёзиб қолдиринг.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol