Моҳим “Ташриф”и билан мухлислар қалбини забт этиш ниятида

Сана: 25.01.2016 3904 қайноқ

Моҳим  “Ташриф”и билан мухлислар қалбини забт этиш ниятида

Ёш бўлишига қарамай, кўпгина ютуқларга эришган, халқимиз назарига тушиб, тобора мухлисларнинг муҳаббатига сазовор бўлиб бораётган хонанда Моҳим айни дамда қизғин ижод уммонга шўнғиган. Янги тарона ва видеоклиплар яратиш билан бирга,  у ўзининг навбатдаги альбомини ёзиш билан банд. “Ташриф” деб номланган мазкур альбом халқимиз учун кутилмаган туҳфа бўлса ажаб эмас.  

Моҳим  “Ташриф”и билан мухлислар қалбини забт этиш ниятида Моҳим  “Ташриф”и билан мухлислар қалбини забт этиш ниятида

32 та қўшиқдан иборат бўлган мусиқий тўпламнинг ҳар бир таронаси орқали Моҳим мухлислар қалбига ташриф буюриш истагида.  Шундай экан, бу альбом шунчаки альбом эмас дея ишонч билан айта оламиз. У дилларни забт этувчи, юракнинг туб-тубига йўл топгувчи, қалб қулфининг калити бўлиши шубҳасиз. Демак, Моҳимдан янги “Ташриф” альбомини  тез кунда юртимиздаги савдо масканларидан харид қилишингиз мумкин. Хонандага омад тилаган ҳолда, янгиликлар ривожини кузатиб борамиз.

Моҳим  “Ташриф”и билан мухлислар қалбини забт этиш ниятида

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol