Инстаграмда нима гап?

Сана: 21.01.2016 4279 қайноқ

Кундан кунга ҳаётимизга чуқурроқ кириб бораётган, ижтимоий тармоқлар ичида энг талабгори ва ахборот алмашиш бўйича юқори ўринларни эгаллаб бораётган инстаграм тармоғида нима гап? Демак, шу кеча-кундузда

Инстаграмда нима гап?

Тоҳир Усмонов муҳаббат асирига айланди

Инстаграм ижтимоий тармоғида Тоҳир Усмонов яқин кунларда премьераси кутилаётган янги ижод маҳсули ҳақида хабар қолдирди. Таронанинг мисралари акс этган бир нечта фотосуратлар қисқа фурсатда ижтимоий тармоқда шиддат билан тарқалди. Хонанданинг ҳамкасблари ҳамда мухлисларни бирдек қизиқтираётган тарона тез кунда тақдим этилади. Ҳозирча кузатамиз.

Инстаграмда нима гап? Инстаграмда нима гап?

Зиёда севги кўчасида

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Зиёда янги “Севги кўчаси” деб номланган янги тарона яратаётгани  ҳақида ўзининг инстаграм ижтимоий тармоғидаги саҳифаси орқали маълум қилди.  Айни дамда навбатдаги видеоклипини тасвирга олиш учун тайёргарлик ишларини бошлаб юборган хонанданинг мазкур таронаси ҳақида тез кунда батафсил маълумот бериб ўтамиз.

Инстаграмда нима гап? Инстаграмда нима гап?

Уммон гуруҳи янги фотосессиясини намойиш қилди

Ёшларнинг севимли ижодкорларидан иборат бўлган Уммон гуруҳи ўзининг навбатдаги фотосессиясини инстаграм ижтимоий тармоғи орқали  намойиш этмоқда. Гуруҳ вакилларининг янги фотосессиялари ноодатий тарзда ишланган. Тез кунда фотосессия тўлиқ турда сайтимиз орқали тақдим этилади.

Инстаграмда нима гап?

 Ҳозирча янгиликларимиз шулардан иборат. биздан йироқлашманг ва кузатишда давом этинг.

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol