Зоҳир Шоҳ Жўраевдан ўта таъсирли видеоклип “Мама”

Сана: 20.01.2016 2945

Зоҳир Шоҳ Жўраевдан ўта таъсирли видеоклип “Мама”

Халқимизнинг истеъдодли хонандаси, Жўраевлар сулоласининг яна бир давомчиси Зоҳир Шоҳ Жўраев сайтимиз орқали ўзининг ўта таъсирли видеоклипини  намойиш этмоқда. “Мама” деб номланган қўшиқнинг ўзи қалбларни титратади. Клипини томоша қилган ҳар бир томошабин эса кўзига ёш олмай иложи йўқ. Зоҳир Шоҳ Жўраев ижодидаги танаффусга айнан шу қўшиқ билан чек қўйди десак муболаға бўлмайди. 

Зоҳир Шоҳ Жўраевдан ўта таъсирли видеоклип “Мама”

Қўшиқ бундан 30 йил муқаддам хонанданинг отаси, эл ардоғидаги санъаткор Шерали Жўраев томонидан ижро этилган. Таронанинг муаллифларига тўхталадиган бўлсак, сўзи Доғистон халқ шоири  Расул Ҳамзатов қаламига мансуб. Мусиқаси эса устоз санъаткор Шерали Жўраев томонидан басталанган. Зоҳир Шоҳнинг маълумот беришича, клип режиссёри Дилмурод Агзамов. Видео асар унинг ғояси асосида тасвирга туширилган. Марҳамат қўшиқни тинглаб, видеоклипдан баҳра олинг.

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol