Улуғбек Исмаиловнинг Энрики Элесисга ҳурмати баланд!

Сана: 11.03.2014 3441

Айни кунларда ёш хонанда Улуғбек Исмаиловнинг “Соғинганмисан”номли таронасини тинглаб, беғубор туйғулар сеҳрини ҳис этамиз.

Яна бу қўшиққа жўр бўлганларни ҳам кўрдик. Майкл Жексон ҳамда Энрики Иглесислар ижодига меҳри баланд   ушбу санъаткор мазкур қўшиққа клип суратга олиш тараддудини кўряпти. Унинг айтишича клип романтикага бой бўларкан. Хонанда таниқли клипмейкер Ёдгор Носиров билан янги ижод маҳсулини тайёрлаш нияти борлигини ҳам  маълум қилди. Умид қиламизки яқин орада Улуғбек томонидан яратилган янгиликлардан баҳраманд бўламиз. Яъни рақсга чорловчи, рок услубидаги янги таронадан. Мусиқаси ва матни Наргиза  Собирова томонидан яратилган янги қўшиқ тез кунларда  тақдим этилиб, нафақат FM тўлқинларида, балки юракларда ҳам жаранг сочишига тилакдошмиз. Ёш, умидли  ижодкорга ижодий ютуқларни  тилаймиз.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol