Умар Шамсиевдан "Жанона"

Сана: 15.01.2016 3153 қайноқ

Умар Шамсиевдан  "Жанона"

Халқимизнинг хушовоз хонандаси Умар Шамсиев ўз мухлисларини хушнуд этишда давом этади. Ўзининг иқтидори ва ижро маҳорати билан кўпчиликнинг севимли ижодкорига айланган Умар Шамсиев бу сафар устозлари ижодига мурожаат қилди. У Ўзбекистон ва Қорақолпоғистон Республикасида хизмат кўрсатган артист Азим Муллахоновнинг репертуаридан бўлган “Жанона” қўшиғини янгича талқинда куйлади. 

Умар Шамсиевдан  "Жанона"

Бобур Бобомурод сўзи билан яратилган бу таронанинг мусиқаси Фаррух Бадалбоев ва Азим Муллахонов томонидан басталанган. Аранжировкаси устида Фаррух Бадалбоев ишлади. Қолаверса, мазкур композицияга трек жанрида байрамона видеоклип тасвирга олинган. Ўйлаймизки, дилга яқин бўлган ушбу мусиқий асар ҳамда унга ишланган клип барчага манзур келади. Марҳамат тингланг ва томоша қилинг.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol