Гулсанам Мамазоитовадан навбатдаги дуэт “Опа-ука"

Сана: 14.01.2016 4249 қайноқ

Гулсанам Мамазоитовадан навбатдаги дуэт “Опа-ука"

Ўзбекистон халқ артисти Гулсанам Мамазоитова истеъдодли хонанда Фаррух Раимов билан куйлаган дуэти халқимизга манзур келганидан сўнг, кўплаб иқтидор эгалари хонандага дуэт куйлаш таклифини билдиришмоқда. Улардан бири Ҳуршид Ҳамидовдир. Хонандалар ҳамкорликда “Опа-ука” деб номланган тарона яратишган эди. Унга Рауф Набиев томонидан видеоклип ҳам тасвирга олинган бўлиб, мазкур ижод маҳсули бугун тайёр бўлди ва сайтимиз орқали оммага тақдим қилинмоқда.  Клипда бош ролларни маҳоратли актриса, устоз санъаткор Саида Раметова, Ҳосият Ҳусанова,  Гулсанам Мамазоитова ва бошқалар ижро этишган. Марҳамат клипни томоша қилинг ва янгиликларни кузатишда давом этинг.

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol