Зиёда ижод билан банд

Сана: 10.03.2014 4173

Шу кунларда кўпчиликнинг қалбидан жой олган ва тилидан тушмаётган “Асалим” таронаси ижрочиси ҳонанда Зиёда мазкур қўшиғига клип суратга туширмоқда. 

Режиссёр Сарвар Каримов ва Иззатилла Лутфуллаев яна бир ажойиб ижод намунаси билан Зиёда мухлисларини хушнуд этишади. Шу вақтгача клипнинг сюжет қисми суратга олиниб бўлинди. Унда актёрлар иштирокини ҳам кўришингиз мумкин.

Бу клипда Ҳусан Жўраев ва Шодиёра ижроси кўзларингизни қувонтирса ажаб эмас. Яқин кунларда эса клипнинг трек қисми суратга олинади. Мазкур клип Наврўз айёми арафасида тайёр ҳолга келиб тақдим этилиши режалаштирилган.

Зиёда ижодида яна бир янгилик. Ҳонанда шу кунларда суратга олинаётган ўзбек кинокартинаси учун саундтрек куйлади. Сайтимизни мунтазам кузатиб борсангиз, бу ҳақда батафсил маълумотларни ёритиб борамиз. 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol