Шохрух турли миш-мишларга ойдинлик киритди

Сана: 12.01.2016 3344

Шохрух турли миш-мишларга ойдинлик киритди

Сўнгги кунларда иқтидорли хонанда Шохрух эстрадамизнинг ёрқин юлдузлари билан дуэт тароналар  яратиб халқимизга тақдим этмоқда.  Унинг санъат оламида тез-тез кўриниш бериши мухлислари учун кутилмаган туҳфа бўлган бўлса, яна кўплаб гап-сўзларнинг болалашига сабаб бўлди. Айнан мана шу миш-мишларга хонанда ўзининг инстаграмдаги шахсий саҳифаси орқали ойдинлик киритди.

 

Шохрух турли миш-мишларга ойдинлик киритди Шохрух турли миш-мишларга ойдинлик киритди

“Мен ҳақимда ҳар хил миш-мишлар юрибди. Эшитишимча, мен эстрадага чиқишим учун лицензиямдан маҳрум бўлган эканман. Юқоридаги  фотосуратларда неча йиллардан бери (архив 2012-2015) лицензиям борлиги ҳақида далиллар келтирилган. Ҳар уч ойда янгилаб тураман. Кўп йиллардан бери эстрадага чиқмаслигим сабаби, эркак кишига 40 ҳунар кам дегандек, ўзимга  яраша бошқа ишларим ҳам бор. Шунинг учун, мусиқа оҳирги даражали бўлиб қолган ва мусиқа мен учун ҳобби эканлигини биринчи маротаба эстрадага чиққанимда айтганман. Бўш вақтларимда мусиқага вақт ажратиб тураман, буни мени кузатаётган мухлислар жуда яхши билишади. Ҳар ҳил ёлғон гап тарқатадиган ва баъзи бир оммавий ахборот воситаларига маслаҳатим, ниманидир гапиришдан олдин менга ўхшаб далиллар келтиришсин ва гапига жавоб беришсин. “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси ҳеч қачон, ҳеч кимни ўзидан ўзи лицензиясидан маҳрум қилмайди. Шундай ҳолатда ҳам улар фақатгина қайсидир эстрада вакили томонидан қилинган хатоликлари бўлса, шу ишни қонун доирасида кўриб чиқиб, шунга яраша қарор қабул қилади.”-дея ойдинлик киритиб ўтди хонанда  Шохрух инстаграм ижтимоий тармоғида қолдирган хабарида. Биз Шохрухнинг  ижодий фаолиятига омад тилаймиз ва сўнгги ижод маҳсулларидан бири бўлган мафтункор Шаҳзода билан куйланган дуэт таронасини кутиб қоламиз.

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol