Сардор Раҳимхондан навбатдаги ижод маҳсули - “Азизам”

Сана: 11.01.2016 3055 қайноқ

Сардор Раҳимхондан навбатдаги ижод маҳсули - “Азизам”

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Сардор Раҳимхон узоқ кутилган “Азизам”  таронасига ишланган видеоклипини сайтимиз орқали намойиш этмоқда. Бобур Бобомурод сўзи, Жонибек Муродов мусиқаси билан яратилган қўшиқнинг аранжировкаси Аҳмад Хожиматов томонидан ишланган. Видео асар хонанданинг сўнгги клипларини яратиб келаётган ва доимий ҳамкорига айланиб улгурган клипмейкер Дилмурод Агзамов  режиссёрлигида тасвирга олинган. Унда бош ролларни Юлдуз Ражабова ҳамда Дониёр Ҳафизов ижро этган. 

Сардор Раҳимхондан навбатдаги ижод маҳсули - “Азизам”

“Бу қўшиқ бизларни ғойибона дуо қилгувчи, дардини ичига ютиб, бизга ҳамиша  кулгу ва бахт улашгувчи, энг буюк бахт бўлмиш фарзанд бахтини ҳадя этган нима бўлишидан қатъий назар доим биз томонида бўлган,  кечирган, тушунган, қўллаб-қувватлаган, бизни севган, борини берган азиз аёлларимизга аталади.  Менимча, барчамиз, севган инсонимизни азизам деб атаймиз. Шу сабаб, умумий қилиб, бу қўшиқни “Азизам” деб  атадик.” – дейди хонанда Сардор Раҳимхон.

Демак, Сардор Раҳимхон ижодидаги навбатдаги хит бўлиши кутилаётган таронани тингланг ва видеоклипни томоша қилинг. Ўз фикр-мулоҳазаларингизни билдиришни унутманг.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol