Сайёраи Жаҳондан “Муҳаббат”

Сана: 09.01.2016 3410

Сайёраи Жаҳондан “Муҳаббат”

Бугунги кунда кўплаб ютуқларга эришган, самарали ижоди билан мухлислар қалбидан жой эгаллаган “Ниҳол” мукофоти совриндори  Сайёраи Жаҳон ўзининг навбатдаги видеоклипини сайтимиз орқали омма эътиборига ҳавола қилмоқда.  “Муҳаббат” деб номлаган бу тарона Хуршид Дарвеш сўзи ҳамда Отабек Муҳаммадзоҳид мусиқаси билан яратилган. Унга Нодир Умаров ҳамда Азиз Ҳолмуродов томонидан мусиқий сайқал берилган. 

Сайёраи Жаҳондан “Муҳаббат”

Сайёраи Жаҳон мухлисларини икки карра хушнуд этиш ниятида қўшиқни клипи билан бирга тақдим этишни лозим топди. Шуҳрат Мавлонов режиссёрлигидаги мазкур клип халқимизни бефарқ қолдирмаслигига шубҳа йўқ. Шундай экан, сиз ҳам ҳозироқ Сайёраи Жаҳон ижросидаги янги қўшиқ ва клипдан баҳра олинг. Ўз фикр-мулоҳазаларингизни билдиришни унутманг.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol