Дилсўздан романтик премьерани қарши олинг

Сана: 08.01.2016 1102 қайноқ

Дилсўздан романтик премьерани қарши олинг

Халқимизнинг хушовоз хонандаси, “Ниҳол” мукофоти совриндори Дилсўз ўзгача шижоат ва янги ғоялар билан ижодга қайтгани ҳақида маълум қилган эдик. Ҳозирда унинг янги “Айтгин” деб номланган таронасига бўлган қизиқиш кундан кунга ортиб бораётгани ҳам бежиз эмас. Ўзгача қиёфада намоён бўлган Дилсўз бугун мазкур қўшиқни мухлисларини кўп куттирмай, радиотўлқинларимиз орқали ҳавола қилишга аҳд қилди. 

Дилсўздан романтик премьерани қарши олинг

Романтик тарона деб таъриф берилаётган ушбу композиция Дилсўзни ижодидаги қисқа танаффусга якун ясади. Аҳад Қаюм сўзи ва Аҳмад Хожиматов мусиқаси билан яратилган тарона хит даражасига кўтарилиши шубҳасиз. Ишонмайсизми, унда ўзингиз тингланг ва баҳо беринг.

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol