“Ўзбегим таронаси” радиосида байрам!

Сана: 08.03.2014 4543

7 март куни “Ўзбегим таронаси” радиосида ажойиб шодиёна бўлиб ўтди. 

Лобар  қизлар учун маҳсус байрам уюштирилди. Йигитлар енг шимариб ишга киришиб кетдилар, яъни ўз қўллари билан кабоб пишириб, нозу неъматларга  тўла дастурхон ёздилар. Қизларни  хурсанд этиш мақсадида ажойиб совғалар, гуллар улашилди. Чиндан ҳам қизларнинг чеҳрасидан табассум, қалбидан шодлик аримади. Ахир катта эътибор, ғамҳўрликдан  севинмай бўларканми. Табриклар ва истаклар саҳифасини олиб бораётган Жамшид Хожиниёзов  аёл  ҳодимларни айём билан  қутлаб  эзгу тилакларни йўллагани ҳам эътиборга лойиқдир. Байрам авжида  қизларнинг ҳаёти лаззатга тўлиши  ниятида Арома савдо марказидан катта торт тақдим этилди. Бу кун қизларнинг хотирасида унутилмас, гўзал онларга, ширин лаҳзаларга бой кун  бўлиб муҳрланди. “Ўзбегим таронаси” радиосининг  лобар қизлари ҳамкасб йигитларга  миннатдорчилик билдирадилар.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol