Лоладан навбатдаги байрам совғаси

Сана: 30.12.2015 3875 қайноқ

Лоладан навбатдаги байрам совғаси

Йил сўнгида кетма-кет янгиликларни тақдим этиб, барчани лол қолдираётган хонанда, эстрадамизнинг порлоқ юлдузи Лола яна бир янги йил совғасини мухлисларига сайтимиз орқали ҳадя этди. Барчамизнинг севимли композициямизга айланган “Севгимсан” таронасига ишланган клип билан аввалига ҳайратлантирган эди. Энди эса ушбу қўшиқни янгича талқинда куйлади. Ўйлаймизки, мусиқий асарнинг янги талқини мухлисларга манзур келади.

Лоладан навбатдаги байрам совғаси Лоладан навбатдаги байрам совғаси

Маълумки, Лола яқиндагина ўзининг биринчи аудио китобини тақдимоти ўтказди. Мазкур тақдимот болажонлар учун чинакам байрамга айланди. Хонанда уларга эртак ўқиб берди. Аудио китобларни болаларга улашди. Шунингдек, лойиҳа ҳомийлари ҳам болажонларга унутилмас совғалар тақдим этишди.

Лоладан навбатдаги байрам совғаси Лоладан навбатдаги байрам совғаси

“Болалар кўзида қувончни кўриш мен ва менинг жамоам учун ҳақиқий ва энг олий мукофотдир” - дейди Лола. Келажакда хонанда болалар учун ўзининг муаллифлигидаги аудио китобни ёзишни режалаштирганини ҳам маълум қилди.

 

 

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol