Азиз Ражабий байрамни қаерда ўтказади?

Сана: 07.03.2014 3700

"Соғлом бола йили" муносабати билан кўпгина ижодкорлар айнан шу мавзуда ижод маҳсулларини муҳлисларга тақдим этяптилар. Улар қаторида  Азиз Ражабий ҳам янги таронасини ҳозирлади. 

“Соғлом бола” деб номланган қўшиқ Наврўз байрами арафасида  тингловчилар эътиборига ҳавола этилади. Матни Исмоил Махмуд Марғилоний қаламига мансуб, аранжировкаси Жасур Жавҳарназаров томонидан тайёрланган, мусиқасини эса Азиз Ражабий яратган мазкур тарона болалар, Наврўз, истиқлол мавзуларини ўз ичига олиб, барчага байрамона кайфият  бағишлайди.

 

Шунингдек, хонанда  баҳорнинг катта шодиёнасини нишонлаш учун Белгияга йўл олишидан хабар топдик. Санъаткор Брюсселда Ўзбекистон элчихонаси томонидан ташкил этилган Наврўз байрамига бағишланган концерт дастурида иштирок этади. Брюсселдан қайтаётганда эса Германиянинг шаҳарларидан бирида ўтказиладиган Наврўз айёми тадбирида ҳам тароналарини  томошабинларга тақдим этади.

 

Янгиланиш фаслида янги сафарлар ижодкорга бир олам шодлик бағишлаши шубҳасиз.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol