Севара Назархондан янги тарона “Биларсан”

Сана: 28.12.2015 4226 қайноқ

Севара Назархондан янги тарона “Биларсан”

Нафақат ўзбек халқини, балки бутун дунёдаги тингловчиларни ўз санъатига маҳлиё этган эстрадамизнинг ёрқин юлдузи, мухлислар ардоғидаги хонанда,  Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Севара Назархон 2016-йил баҳор фаслида оммага тақдим этилиши режалаштирилган янги альбоми устида қизғин иш олиб бормоқда. 

Севара Назархондан янги тарона “Биларсан”

Мазкур альбомдан жой олиши кўзда тутилган қўшиқларнинг биринчиси айни дамда ёзиб тугалланди ва бугун халқимиз эътиборига ҳавола қилинди. “Биларсан” деб номланган мазкур композициянинг матни Усмон Азим қаламига мансуб. Мусиқасини хонанданинг ўзи басталаган. Марҳамат севимли хонандангиз ижросидаги “Биларсан” таронасини тингланг ва баҳо беринг.

 

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol