Ёшлар маданият ва санъат марказида матбуот анжумани бўлиб ўтди

Сана: 28.12.2015 2602

26-декабрь куни Ёшлар маданият ва санъат марказида 2015-йил амалга оширилган ишлари сарҳисоби тўғрисидаги матбуот анжумани бўлиб ўтди.  Унда Марказнинг лойиҳаларида фаол иштирок этиб, бир қатор мукофот ва совринларни қўлга киритган ижодкорлар, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди. 

Ёшлар маданият ва санъат марказида матбуот анжумани бўлиб ўтди Ёшлар маданият ва санъат марказида матбуот анжумани бўлиб ўтди

Тадбирни Ёшлар маданият ва санъат марказининг директори Ж. Узаков очиб бердилар ва ўтган давр ичида олиб борилган ҳамда келгусида режалаштирилган кўплаб янги лойиҳалар ҳақида маълумот бериб ўтдилар.

Ёшлар маданият ва санъат марказида матбуот анжумани бўлиб ўтди Ёшлар маданият ва санъат марказида матбуот анжумани бўлиб ўтди

Шу билан бирга, матбуот анжуманига ташриф буюрган элимиз ардоғидаги санъаткорлардан Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Алишер Файз ва “Йил қўшиғи-2014” ғолиби Баҳром Назаров, “Эътироф-2015”нинг энг яхши журналисти Жамшид Умрзоқов ва “Мана мен” лойиҳаси ғолибаси Мадлен Мўминова ўз фикр ва мулоҳазалари билан ўртоқлашишди.

Ёшлар маданият ва санъат марказида матбуот анжумани бўлиб ўтди Ёшлар маданият ва санъат марказида матбуот анжумани бўлиб ўтди

Қолаверса,  анжуман давомида Марказ тадбирларини оммага кенг ёритишда кўмак берган оммавий ахборот воситалари вакилларига ташаккурномалар топширилди. Улар қаторида сайтимиз ҳам ташаккурнома билан тақдирланди.

Ёшлар маданият ва санъат марказида матбуот анжумани бўлиб ўтди Ёшлар маданият ва санъат марказида матбуот анжумани бўлиб ўтди

Ўйлаймизки,  Ёшлар маданият ва санъат маркази лойиҳалари келгусида режалаштирилганидек юртимизнинг чекка ҳудудларигача кириб боради. Марказнинг 2016-йилда кўзда тутилган мақсадларини амалга оширишда улкан муваффаққият тилаб қоламиз.

Ёшлар маданият ва санъат марказида матбуот анжумани бўлиб ўтди Ёшлар маданият ва санъат марказида матбуот анжумани бўлиб ўтди

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol