Зиёда “Севги кўчаси”да

Сана: 26.12.2015 3728 қайноқ

Зиёда “Севги кўчаси”да

Санъатимизнинг ёрқин юлдузларидан бири, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Зиёда мухлисларига янги йил олдидан кутилмаган совға тайёрлади. Хонанданинг “Севги кўчаси” деб номланган таронаси “Ўзбегим таронаси” радиоси орқали жаранг сочди. Тингловчилар томонидан илиқ кутиб олинган мазкур қўшиқ Баҳодир Низомов сўзи ва ғояси билан яратилган. Аранжировкаси устида Умид Обидов ишлаган. Маълумотларга қараганда Зиёда бу композицияга видеоклип тасвирга олишни режалаштирган. Ҳозирча мусиқий асардан сайтимиз орқали баҳраманд бўлинг ва клипни кутиб қолинг.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol