“Манго” гуруҳи “Ўзбегим таронаси” радиоси меҳмони бўлди

Сана: 07.03.2014 6048

Шу кунларда "Ўзбегим Таронаси" радиоси меҳмон кутиш борасида етакчилардан бирига айланмоқда. Куни кеча “Манго” гуруҳи йигитлари “Ўзбегим Таронаси” радиосида жонли премьера ўтказдилар. 

Гуруҳ вакиллари радио меҳмони бўлиш билан бирга ўзларининг янги “Зулмат” таронасини ҳам тақдим этишди. Бироз сокин руҳда тайёрланган қўшиқ тингловчилар томонидан илиқ кутиб олинди. Тўғридан-тўғри эфирга боғланган тингловчилар қўшиқнинг матни ва мусиқаси ўзаро чиройли тарзда ҳамоҳанг тарзда тайёрланганлигини таъкидлашди.

Бошловчи Дилмурод Ғуломов билан олиб борилган мароқли суҳбат барча тингловчиларга ёқимли онларни тақдим этди. Суҳбат давомида бошловчи ҳамда тингловчилар томонидан бир қатор саволлар йўлланиб, йигитлар барча саволларга жавоб қайтаришди.

Янги тарона "Манго" гуруҳининг иккинчи альбомидан жой олади. Гуруҳ ижодидаги яна бир янгилик эса мухлисларни хушнуд этиши аниқ. Жазирама ёз фаслининг биринчи ойида "Манго" гуруҳи йигитлари концерт дастурини тақдим этишни ният қилишган. Ҳозирча концерт дастури учун 17-18 июнь санасини белгилашни мўлжаллашмоқда. Бу ҳақдаги маълумот эса биринчилардан бўлиб айнан "Ўзбегим Таронаси" радиосида жаранг сочди.

Хулоса ўрнида айтганда премьера муваффақиятли тарзда ўтди. Сиз ҳам ушбу таронани сайтимиз орқали тинглаб, баҳо беришингиз мумкин. 

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol