“Popcorn shou” янги йил концерти ҳақида батафсил

Сана: 24.12.2015 5361 қайноқ

23, 24-декабрь кунлари “Истиқлол” санъат саройида “MENING YURTIM” телеканалининг энг хит тароналари “POPCORN SHOU” янги йил концертида жаранг сочди. Мазкур дастур томошабинларга  байрам кайфиятини кутилмаган совғалар билан улаша олди. 

“Popcorn shou” янги йил концерти ҳақида батафсил “Popcorn shou” янги йил концерти ҳақида батафсил

Концерт дастурини Раъно Алимова ҳамда Йигитали Мамажонов очиб беришди. Ана ундан сўнг Тамила “Сени севаман” таронаси билан мусиқий чиқишларни бошлаб берди.

“Popcorn shou” янги йил концерти ҳақида батафсил “Popcorn shou” янги йил концерти ҳақида батафсил

Ёш ва иқтидорли хонанда  Моҳим “Сенсиз” композицияси билан барчани янги йил билан қутлади.

“Popcorn shou” янги йил концерти ҳақида батафсил “Popcorn shou” янги йил концерти ҳақида батафсил

Кетма-кетликни истеъдодли хонанда Зоирбек давомлади.

“Popcorn shou” янги йил концерти ҳақида батафсил “Popcorn shou” янги йил концерти ҳақида батафсил

Бобур Собиров ижросидаги “Қариси бор уйнинг париси бордир”  қўшиғи ва рақслар жилоси барчага кўтаринки байрам кайфиятини улашди.

“Popcorn shou” янги йил концерти ҳақида батафсил “Popcorn shou” янги йил концерти ҳақида батафсил

Концерт дастури Отабек Муталҳўжаев, Жаҳонгир,  Амира Алибекова,  “Афруз” гуруҳи ва Ягонанинг ёқимли тароналари кетма-кетлиги билан давом этди.

“Popcorn shou” янги йил концерти ҳақида батафсил “Popcorn shou” янги йил концерти ҳақида батафсил

Ундан сўнг алоҳида таъриф билан саҳнага Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Сардор Раҳимхон таклиф қилинди ва хонанда “Санамжон”  композицияси билан барчани хушнуд этди.

“Popcorn shou” янги йил концерти ҳақида батафсил “Popcorn shou” янги йил концерти ҳақида батафсил

Навбат ёшларнинг севимли ижодкорларидан иборат бўлган “Уммон” гуруҳига берилди. Улар “Тола” таронасини куйлаб беришди. Янги ижодкорлар дея таништирилган “Божалар” гуруҳи жамоаси байрамона имиджда саҳнага ўзгача руҳда кириб келишди ва ҳаммага ҳақиқий байрамона кайфият бағишлашди.

“Popcorn shou” янги йил концерти ҳақида батафсил “Popcorn shou” янги йил концерти ҳақида батафсил

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Зиёда  бугунги кунда оммалашган “Яхши қол” композициясини  ижро этди. “Тумор” ансамблининг қизлари бу қўшиққа мос рақс дастаси тақдим қилишди.

“Popcorn shou” янги йил концерти ҳақида батафсил “Popcorn shou” янги йил концерти ҳақида батафсил

Дастурни Шаҳло Аҳмедова, серқирра ижодкорлар Сарвар ва Комил, ёш ва умидли хонанда Будур давом эттирди.

“INTER MEDIA RECORDS” компаниясининг илк лойиҳаси бўлмиш “Радио” гуруҳи “Талабим” таронаси билан томошабинларни янги йил билан табриклашди.

“Popcorn shou” янги йил концерти ҳақида батафсил “Popcorn shou” янги йил концерти ҳақида батафсил 

Умидахон ҳам шўх композицияси билан ҳаммага байрамона кайфият улашди.

“Popcorn shou” янги йил концерти ҳақида батафсил “Popcorn shou” янги йил концерти ҳақида батафсил

Муниса Ризаева “Ёнар” қўшиғи билан барчани “ёндирди”. Мухлислар мириқиб рақсга тушиб, хонандани қўллаб-қувватлашди.

“Popcorn shou” янги йил концерти ҳақида батафсил “Popcorn shou” янги йил концерти ҳақида батафсил

“Вай-вай” композицияси билан Жасур Умиров кутилмаган имиджда намоён бўлди.

“Popcorn shou” янги йил концерти ҳақида батафсил “Popcorn shou” янги йил концерти ҳақида батафсил

Эстрадамизнинг беқиёс юлдузи Райҳон саҳнага кўринганда мухлислар қувончини яшира олмади. Унга жўр бўлиб, “Парвоз этай” қўшиғини биргаликда куйлашди.

“Юлдузлар” қўшиғи билан қизларнинг ёқимтойи Шоҳруҳхон ҳам байрам билан концертга ташриф буюрганларни қутлади.

Мухлислар Улуғбек Раҳматуллаевнинг “16-17 ёшимда” қўшиғи билан ёшликка қайтгандек бўлишди.

“Popcorn shou” янги йил концерти ҳақида батафсил “Popcorn shou” янги йил концерти ҳақида батафсил

Мафтункор Шаҳзода “Моё чудо” таронаси билан мухлисларни янги йил билан қутлади ва байрам кайфиятини улашди.

Манзура эса бутунлай ўзгача имиджда саҳнада намоён бўлди.  Кўпчилик уни танимай қолди. Божаларнинг ватанни мадҳ этувчи қўшиғи билан концерт дастурига якун ясалди. Концертга ташриф буюрганлар янги йил кайфияти билан манзилларига қайтишди. Ҳали олдинда яна бир кун бор. Демак, бизни кузатишда давом этинг.

“Popcorn shou” янги йил концерти ҳақида батафсил “Popcorn shou” янги йил концерти ҳақида батафсил

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol