Бетакрор Райҳондан янги видеоклип тез кунда “Жавоб бер”

Сана: 23.12.2015 3436 қайноқ

Бетакрор Райҳондан янги видеоклип тез кунда  “Жавоб бер”

Эстрадамизнинг беқиёс юлдузи Райҳон ваъдага мувофиқ, яқиндагина премьера қилинган “Жавоб бер” таронасига видеоклип тасвирга тушириш ишларини бошлаб юборди. 

Бетакрор Райҳондан янги видеоклип тез кунда  “Жавоб бер”

Серқирра ижодкорлар Сарвар ва Комил билан ҳамкорликда яратилган мазкур қўшиқ қисқа фурсатда ўз тингловчиларини топиб улгурди. Маромига етказиб ижро этилган композициянинг видео асарига клипмейкер Ёдгор Носиров режиссёрлик қилмоқда. Клипнинг бош ролларидан бирида  маҳоратли актёр Адиз Ражабовни кўришингиз мумкин.

Бетакрор Райҳондан янги видеоклип тез кунда  “Жавоб бер”

Айни дамда суратга олиш жараёни қизғин кечмоқда. Тез кунда ушбу ижод маҳсулини сайтимиз орқали биринчилар қаторида томоша қилиш имконига эга бўласиз. Шундай экан биздан йироқлашманг ва янгиликлардан биринчилар қаторида баҳраманд бўлинг. 

 

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol