2015 ЙИЛ ОКТЯБРЬ ОЙИНИНГ ЭНГ ЯХШИ КЛИПЛАР ТОП 5 ТАЛИГИ

Сана: 21.12.2015 1952 қайноқ

Бугунги кунда томошабинлар эътиборига ҳавола этилаётган клиплар орасида энг севимлилари қайси эканлигини билишни истайсизми? Мазкур рейтингимиз энг кўп томошабин жалб қилган клиплардан ташкил топган. Топ-5 талик рейтингимиздан октябрь ойида YouTube интернет видеохостинг хизматига жойлаштирилган видеоклиплар жой олган.

Топ-5 таликнинг 5-поғонасида Рашид Ҳолиқовнинг “Шаҳло кўзли маликам” видеоклипи жой олди. Мазкур видеоклип 16-октябрь куни жойлаштирилган бўлиб, бугунги кунга қадар томоша қилганлар сони 106 161 минг нафар кишини ташкил этади. Видеолкип режиссёри Ёдгор Носиров.

Рейтингимизнинг 4-поғонаси Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Зиёданинг “Яхши қол” клипига насиб этди. 6-октябрь куни жойлаштирилган ушбу клипдан ҳозиргача 202 001 мингдан кўпроқ мухлислар баҳраманд бўлган. Қизиқарли сюжетни ўз ичига олган видео асарда бош ролларни Асал Шодиева ва Азиз Раметов ижро этган.

Топ-5 таликнинг қоқ марказини эса Баҳриддин Зуҳриддинов ва Божалар ижросидаги “Ҳадича” видеоклипи банд қилди. Клипмейкер Жонрид Сагдиев режиссёрлигида тасвирга туширилган, 16-октябрь куни жойлаштирилган  клипни бугунги кунга қадар 171 868 мингдан ортиқроқ мухлислар томоша қилган.

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Сардор Раҳимхон ижросидаги “Санамжон” қўшиғига ишланган клип рейтингимиздан  2-ўринни эгаллади. Айни дамда хит даражасига кўтарилган таронанинг видеоклипи 12-октябрь санасида жойлаштирилган ва ундан бугунги кунга қадар 254 802 мингдан ортиқ томошабинлар баҳра олган.

Ваниҳоят биринчи ўрин. Жасур Умировнинг “Кабутарим” таронасига яратилган видеоклип топ-5 талик рейтингимизнинг биринчи поғонасини банд этди. Клипмейкер Наримон Султонхўжаев режиссёрлигидаги клипдан айни дамгача баҳраманд бўлганлар сони 481  046 мингтадан ортиқроқ мухлисни ташкил этади.

 

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol