Диёр Маҳкамов ижодида янги дуэт

Сана: 05.03.2014 4035

Бу ҳонандага мухлислари томонидан “Соғинчли ҳонанда” дея тахаллус берилган. Бироз танаффус қилган Диёр Маҳкамов мухлислари соғинчини сезган ҳолда яна бир таронани тақдим этишга тайёрланмоқда. 

Бу шунчаки тарона эмас, балки дуэт. Дуэтдош эса актриса Шаҳзода Муҳаммедова.

“Девонанг” дея ном олган дуэт учун клип яқин кунларда тақдим этилади. Аслида бу таронанинг ғояси Баҳодир Низомовга тегишли. Аранжировка устаси Шерзод Ёсинов дуэтни Шаҳзода Муҳаммедова билан ижро қилиш таклифини билдирган. Шу тариқа эстрадамида яна бир дуэт куйланган экан. Муҳаммадали Искандаров томонидан суратга олинган клипда оилавий ҳаёт, маиший турмуш тарзи тасвирланган экан. Яқин кунларда тақдим этилиши мўлжалланаётган клипни томоша қилсангиз, юзингизга табассум югуриши аниқ. Клипда хажвий саҳналар ҳам борлиги хабар қилинди. Қўшиқ "Ўзбегим Таронаси" радиосида премьера қилинса, клипи эса албатта биринчилардан бўлиб сайтимизда тақдим этилади. 

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol